Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарасида юз берган тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 17 кишини ташкил этди. Уларнинг барчаси Ғазо секторида истиқомат қилувчи фаластинликлар, деб хабар беради EADaily.
2 март куни эрталаб шифохонада 29 ёшли Фарис ал-Рақиб вафот этди. У ихтилофнинг 17-қурбони бўлди.
Чегарада рўй берган навбатдаги ихтилофдан сўнг халқаро ҳуқуқ ҳимоя қилувчи ташкилотлар вазият юзасидан текширув ўтказишни талаб қилди. Аммо Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман бу талабларни рад этди.
Изоҳ (0)