Бухорода 64 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган икки жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Бухоро вилоят ИИБ маълум қилди.
Бухоро шаҳар ИИБга Чорбахоса МФЙ, Гўзал кўчаси 13-уйда яшовчи, Сарвиноз Фозилова ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйига дарвозаси орқали кириб, ётоқхонасидаги сейфдан 64 миллион сўмлик ҳар хил турдаги тилла тақинчоқларини ва 650 долларни ўғирлаб, жами 69265000 сўмлик кўп миқдорда зарар етказганлигини билдирган эди.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Когон шаҳршда яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам (Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан) судланган Джумабоев Дилшод Дурбаевич ва унинг жиноий шериги, ўша шаҳарда турувчи, 1993 йилда туғилган, муқаддам (Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан) судланган Ахмедов Насим Насировичлар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилгани аниқланди.
Изоҳ (0)