АҚШда машҳур сценарист ва продюсер Стивен Бочко 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бочко 1 апрель куни уйқусида эканлигида, ўз оиласи қуршовида вафот этди. Нашрнинг маълум қилишича, у узоқ вақт оққон касаллигига қарши курашган ва касаллик унинг ўлимига сабаб бўлган.
Стивен Бочко Блюз Хилл стрит, Лос-Анжелес қонуни, Нью-Йорк полицияси лойиҳалари туфайли машҳурликка эришган эди.
Ўзининг давомли карьераси мобайнида кинематографист ўнта Эмми мукофоти соҳибига айланган.
Изоҳ (0)