Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ИИВда Human Rights Watch офисининг Марказий Осиё бўйича директори Стив Свердлов ва халқаро ташкилотнинг Қозоғистон бўйича маслаҳатчиси Виктория Ким билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Фото: ИИВ

Фото: ИИВ

Меҳмонларни ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбидин Бурҳонов қабул қилди. У Human Rights Watch вакилларини Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, мамлакатда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Мазкур ислоҳотлар натижаси Ички ишлар органлари фаолиятида яққол кўзга ташланаётганини қайд этди.

Фото: ИИВ

Фото: ИИВ

Стив Свердлов самимий қабул учун миннатдорчилигини билдирди. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётгани ва бу жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлади.

 Ишчан муҳитда ўтган суҳбат чоғида бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?