Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30—31 март кунлари Жиззах вилоятида ташриф билан бўлди. Ташриф давомида давлат раҳбари Жиззах шаҳар Ички ишлар бўлими 2-сон ички ишлар бўлинмасида ҳам бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Президент матбуот хизмати ушбу бўлинмага ташрифнинг айрим тафсилотлари ҳақида видеолавҳа эълон қилди. Шавкат Мирзиёев «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида шаҳар бўйлаб ўрнатилган кузатув камералари фаолияти билан танишган, шунингдек, барча мактаб ва болалар боғчаларини камералар билан кузатиб олиш зарурлигини таъкидлаган.

«Мактаб билан болалар боғчаларига камераларни албатта ўрнатиш керак. Бунинг учун қанча пул керак бўлса, беринглар», — деб Президент мутасаддиларга топшириқ берган.

Қайд этиш жоиз, Президент ташрифи билан бир вақтда Жиззахдаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбиячининг болаларга қўл кўтариши билан боғлиқ можаро юз берди. Мазкур ҳолат ортидан тарбиячи, боғча мудираси, шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбари ишдан кетди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Юксалиш” ҳаракати диний материаллар тарқатганлик айблови билан жавобгарликка тортилиш ҳолатлари учраётганига муносабат билдирди
Дунё
Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви қурбонлари сони 230 кишидан ошди (фото)
Дунё
Зеленский Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши очиқ кураш олиб боришга ваъда берди