Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси медиа марказида илк бор Media content-market МТРК-2018 лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унда замонавий телевидение имкониятлари намойиш этилди, дея хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тақдимотда телерадиокомпания ходимлари, республика ОАВ вакиллари, хорижий ҳамкорлар иштирок этди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда илк бор телевизион маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, реклама берувчилар ва медиа бозорнинг бошқа иштирокчиларини бирлаштирувчи кенг кўламли лойиҳа ишга туширилмоқда. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ОАВнинг ўзаро ҳамкорлиги учун самарали майдон яратиш ва миллий телевидениени ривожлантиришдан иборат.

Тақдимотда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаев телеканалларда намойиш этиладиган информацион дастурлар, телелойиҳалар, барча турдаги медиа-маҳсулотларни томошабинга замонавий форматда, сифатли тарзда етказиб бериш эндиликда янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тақдимот жараёнида бўлажак мавсумда томошабинларга тақдим этиладиган миллий ва хорижий сериалларнинг қисқача анонси намойиш этилди. Унга кўра, 2018 йилда телеканаллар орқали «Меҳмонхона – 2», «Зурриёт-2», «Ўгай она», «Тугун», «Саодат-2» каби миллий сериаллар намойиш этилади.

Шунингдек, турли кўнгилочар шоу дастурлар, спорт воқеалари трансляцияси каби янги телевизион маҳсулотларининг видео тақдимоти бўлиб ўтди. ТВ-каналлар ва реклама берувчиларнинг яқин ҳамкорлиги асосида янги, йирик ва қизиқарли премера ва анонслар илк бора мазкур форум доирасида трансляция қилинади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)