Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Барча туманларда фойдаланилмаган имкониятларни ишга солиш, Фориш туманида сув омбори қуриш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, лалми ҳудудларни узумчиликка ихтисослаштириш, «Обод қишлоқ» дастури асосида қишлоқлардаги аҳволни яхшилаш, томорқалардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Ҳамма жойда ўзим юрганимнинг сабаби – бошқа раҳбарлар ҳам пастда юриши, ҳаётни ўрганиши, оёғи ердан узилмай, халққа хизмат қилиши учун. Жиззахга ҳам вилоятни ривожлантириш, одамларга ҳар томонлама шароит яратиш бўйича кўпдан-кўп режалар билан келдик.

Кўраяпсизлар, кўп тизимларни ўзгартираяпмиз, одамларга осон бўлиши учун ҳамма чораларни кўраяпмиз. Одамлар ҳам ўзи учун ҳаракат қилиши, давлат яратаётган имкониятлардан фойдаланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев