АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ Уйнинг бош шифокори Ронни Жексонни уруш фахрийлари ишлари бўйича вазир лавозимига тайинламоқчи. Бу ҳақда президент Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Тиббиёт фанлари доктори, ҳурматли адмирал Ронни Жексонни ветеранлар ишлари бўйича янги вазир этиб тайинламоқчи эканлигимни хабар беришдан хурсандман. Ҳозирги пайтда мазкур лавозимни вақтинча бажарувчи мудофаа вазирлигидан Роберт Уилки бўлади. Мамлакатимиз ва буюк ветеранларимизга хизматлари учун Дэвид Шулкиндан миннатдорман!» — деб ёзди Трамп.
Энди вазир лавозимига Жексоннинг номзодини АҚШ Сенати тасдиқлаши лозим.
Аввалроқ Трамп ветеранлар ишлари бўйича вазирни ишдан бўшатмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)