Австралияда тилла ранг ретривер ухлаб ётган эгаларини сув тошқинидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Ҳодиса Квинсленд штати, Кэрнс шаҳрида юз берган. Уилсонлар оиласи — Женна ва унинг икки қизи ухлаётганда, ити Расти уларни уйғотган. Тилла ранг ретривер ярим тунда, уйга мўридан сув туша бошлаганда тревога кўтарган. Дастлаб Женна хавфга етарлича баҳо бермаган, бироқ деразадан қараб қочиш кераклигини тушунган.
«Болалар, ит ва мушукни олиб, қочишга тушдим», — деб ҳикоя қилади австралиялик аёл. Кейинги бир неча соатда уларнинг уйини тўлиқ сув босган. Барча мол-мулкдан фақат иккита каноэ қолган.
Женна зарарни суғурта компанияси ёрдамида қоплашга умид қилмоқда. У эътиборли итини янги бўйинбоғ, суяк ва яхши шампун билан мукофотлаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)