Нью-Йоркнинг Бруклин боросида (туман) қор тўпчалари билан «қуролланган» болалар тўдаси ҳуқуқ-тартибот ходимларига ҳужум қилди. Патруль хизмати ходимлари мазкур «жанг»да мағлубиятга учради. Бу ҳақда NBC телеканалига таяниб, Forum Daily хабар берди.
Патруль ходимларидан бири болалар тарафга ўтган ва ҳамкасбларига қарши ҳужум уюштиришда уларга ёрдам берган.
Ўнга яқин қиз ва болалар тиббий латекс қўлқопларида қор отиб, патруллар атрофида югуриб юрган.
Кейинроқ, офицерлар ортга қайтиб болаларга янги, иссиқ қўлқопларни олиб келиб, совға қилган.
Мазкур видео Facebook ижтимоий тармоғида 50 минг мартадан ортиқ томоша қилинган.
Изоҳ (0)