Президентнинг 2018 йил 13 февралдаги «Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги солиқ юкини камайтириш, ҚҚС ставкаларини пасайтириш, қатор солиқлар ва мажбурий тўловларни бекор қилишни, шунингдек, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи 2018—2020 йилларга мўлжалланган Солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини тайёрлади, деб ёзади Norma.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинди.
29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги «Ўзэкспомарказ»да Концепция лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил қилади. Йиғилиш 10:00 да бошланади.
Солиққа тортиш соҳасидаги экспертлар, бизнес-ҳамжамиятлар, ОАВлар, халқаро молия институтлари, дипломатик корпуслар вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар таклиф этилади.
Изоҳ (0)