Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлиси 2018 йил 29 март куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида, Сенатнинг  мажлислар залида очилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги, «Ўрмон тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги, «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ялпи мажлисда сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қанча қонунларни ҳам кўриб чиқади.

Шунингдек, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмани)нинг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот, адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини тинглаш ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Кассета можароси» — Украина президенти кабинетига ўрнатилган диктофон, Антарктидага учган самолёт ҳалокати ва Теҳрон конференциясининг бошланиши. Кун хронологияси...
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 137 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Тўқаев Путиннинг таклифи билан Москвага борди