Қибрайда Damas ҳайдовчиси уриб юборган 35 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 25 март куни соат 21:30 ларда Қибрай туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган А. Раҳимов (исм-шарифлари ўзгартирилган) ўзига тегишли Damas автомашинасини «Қибрай-Чинобод-Май» автомобиль йўлининг 6-километрида бошқараётиб, Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ж. Қодировни уриб юборган.
Оқибатда Ж. Қодиров олган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида вафот этган.
Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бир муддат олдинроқ Зангиота туманида Matiz ҳайдовчиси уриб юборган 21 ёшли сурхондарёлик қиз ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)