Telegram мессенжери iOS учун 4.8 ва Android учун 4.8.5 янгиланмаларини чиқарди, улар еттита янги функцияга эга. Бу ҳақда компания блогида хабар берилди.

Фото: Telegram

Энди Telegram мессенжери орқали катта ҳажмдаги фотосуратларни юбориш, стикерларни қидириш мумкин бўлди. Кўплаб дизайнерлар ўз стикерларини яратди. Стикерлар жамланмаларининг умумий сони 500 тадан ошди. Шундан келиб чиқиб, Telegram тезкор қидирувни ишга туширди. Бунда калит сўзни киритиш ёки Emoji смайликларидан бирини қўллаш мумкин, шундан сўнг дастурнинг ўзи зарур мавзу бўйича смайликларни таклиф қилади.

Фотоматериалларни жўнатиш учун эса янги «+» тугмасини босиш керак, шунда фотосуратлар ўз манзилига юборилади.

Бундан ташқари, тунги режимнинг автоматик ёқилиши, авторизация учун виджет, фотосурат изоҳидаги матнни форматлаш, канал ёки гуруҳлардаги маълум бир хабар юзасидан шикоят юбориш имкониятлари ҳам пайдо бўлди.