Россиянинг Кемерово шаҳридаги «Зимняя вишня» савдо марказида рўй берган ёнғин қурбонлари рўйхатида саккиз нафар бола мавжуд. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳозирга қадар 64 қурбондан 23 нафарининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинди. Ҳалок бўлганларнинг исмлари келтирилган рўйхат тезкор штаб ташкил этилган мактаб биносига осиб қўйилди.
Айни пайтда яна 13 кишига шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)