Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Григорий Лепснинг  «Истиқлол» санъат саройидаги концерт дастури иккинчи маротаба ҳам қолдирилди. Григорий Лепснинг 27 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастури унинг шахсий муаммолари туфайли 26 март кунига қолдирилган эди.

Фото: Google images

Фото: Google images

Григорий Лепснинг 26 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган концерти Россия Федерациясидан техник аппаратураларнинг етиб келмаганлиги учун қолдирилди. Бу ҳақда концерт ташкилотчиси «Mastershоw» ташкилоти раҳбари Ачилов Жавдат журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

Григорий Лепснинг «Истиқлол» санъат саройидаги 26 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастури қолдирилди. Григорий Лепснинг мазкур концерти Россия Федерациясидан техник аппаратураларнинг етиб келмаганлиги учун қолдиришга мажбур бўлдик. Айни вақтда дастурни май ойида бўлиб ўтиши ҳақида музокаралар олиб борилмоқда.

Ачилов Жавдат, концерт ташкилотчиси

Эслатиб ўтамиз, Григорий Лепснинг концерт дастурига энг арзон чипта — 120 минг сўм, энг қиммати эса 2 миллион сўмдан сотилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди