Россиялик қўшиқчи Алла Пугачёва ўз Instagram’ида мухлисларига соғлиги ёмонлашгани ва тез қариётганидан шикоят қилди, деб ёзади «KP.ru».
«Организмим ишламай қоляпти. Нафас олишга, юришга қийналяпман, аммо ҳали тирикман ва кичкина болаларим учун яшашим керак», — дея қайд этди Пугачёва.
Нашр таъкидлашича, қўшиқчи шу тариқа унинг ташқи кўринишини мазах қилган интернет фойдаланувчиларининг танқидига жавоб қилган. «Ўз заҳрингизни ва қаҳр-ғазабингизни ҳаётда менинг кексайишим ва бемажоллигимдан кўра муҳимроқ муаммоларга қаратинг», — дея таклиф қилди 68 ёшли хонанда. У, шунингдек, умрининг сўнгги кунларида фарзандлари ва мухлислари ҳақида ўйлашга ваъда берди.
Изоҳ (0)