Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин ойларда Тошкент—Олмаота маршрути бўйича иккинчи давлатлараро автобус рейсини йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
2018 йилнинг январь ойи бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент—Чимкент—Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри халқаро автобус қатновини йўлга қўйган эди.
«Ҳозир Қозоғистон ваколатли органлари билан музокалар олиб бормоқдамиз, Тошкент—Олмаота маршрутини очишни режалаштирмоқдамиз. Бундан ташқари, Фарғона водийсидан Қозоғистон шаҳарларига янги маршрутларни ташкил этиш бўйича режалар мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида қатновчи мазкур мамлакат ҳудудидан ўтувчи транзит муҳокама этилмоқда», — дейди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобов.
У ишга тушган маршрутдан бир неча ой давомида 2,5 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланиб улгурганлиги ва улар сони мунтазам ошиб бораётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)