Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, юқори мартабали меҳмонлар Афғонистон бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув режалаштирилган.

Шэннон учрашув давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни муҳокама қилишни мўлжалламоқда. Бу АҚШ Тошкент томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлаётгани ва минтақадаги барқарорликнинг тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)