Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзга чиқиб, шайх ҳазратлари дин ривожи йўлида бор куч-қувватларини сарфлагани, 1990 йилда 500 кишини ҳаж зиёратига олиб боргани, 120 дан ортиқ диний-маърифий китоблари нашр этилгани ҳақида билдирди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Зоҳиджон Қодиров, Имом Термизий халқаро маркази директори Убайдулла Уватов, укалари Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф шайх ҳазратлари энг оғир даврда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг диний соҳада тўғри йўлдан боришлари учун жуда катта хизмат қилганлари тўғрисида сўз юритди.

Шайх ҳазратларининг дунё мусулмонлари ўртасидаги обрў-эътибори жуда баланд экани, ўзларининг кучли илмлари, ҳикматли сўзлари ва ибратли амаллари билан дин равнақига чин дилдан ҳалол хизмат қилиш бўйича катта бир мактаб ташкил этганлари эътироф қилинди.

Ушбу тадбирга ҳамоҳанг равишда «Ҳилол нашр» нашриёти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида Ўзбекистонда илк бор чоп этилган Қуръони Каримнинг ўзига хос нусхаси тақдимот маросими ҳам ўтказилди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Тадбирда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган фильм намойиш этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Сурхондарёда 3 минг долларни 33,6 млн сўмга айирбошлаган ноқонуний «валютчик» ушланди