Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси фоҳишахонага борган шахсларга нисбатан жазо белгиланишини таъминловчи моддаларга қўшимча киритишни таклиф этмоқда. Бу борадаги лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан Нормaтив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди, деб хабар берди «Газета.uz».

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-1 моддасига таклиф этилаётган ўзгартиришга кўра, жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида фоҳишахонага борган шахслар энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) 1 баравари миқдорида жаримага тортилишини назарда тутади.

Айни вақтда, кодексда фоҳишалик билан шуғулланган шахслар ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жаримага тортилиши белгиланган бўлиб, ушбу ҳолат бир йил ичида қайта такрорлангудек бўлса, жарима миқдори ЭКИҲнинг 3—5 бараварига тенг бўлади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 39-1-моддасини тўлдириш режалаштирилган, унга кўра жарима билан бирга маъмурий суд «Фоҳишалик билан шуғулланиш» ва «Фоҳишахоналарга ташриф буюриш» моддалари бўйича жиноятларни содир этган шахсларга «мажбурий тиббий чоралар» тайинлаши мумкин бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди