Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Непалда айиқларнинг ноёб турининг энг сўнгги вакилларидан бири нобуд бўлди, деб хабар беради Daily Mail.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Ўтган йилнинг декабрь ойида World Animal Protection ташкилоти ходимлари Непал жанубида иккита ноёб турга мансуб айиқни кўча артистларидан тортиб олган эди. Ўшанда айиқлар мамлакат пойтахти Катманду шаҳрига олиб келинган эди.

Қайд этилишича, ўшанда 19 ёшли Рангила ва 17 ёшли Шридеви лақабли айиқларнинг саломатлигида муаммолар кўзга ташланган. Орадан бир неча ҳафта ўтгач урғочи айиқ нобуд бўлган.

Непал ҳукумати ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотига берган ваъдасининг устидан чиқмади. Улар жониворларни Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида жойлашган айиқлар қўриқхонасига жўнатиши керак эди. Бунинг ўрнига эса айиқлар ҳайвонот боғига жойлаштирилди. Ҳайвонот боғидаги шароитлар эса жониворларга тўғри келмас эди.

«Бизнинг ушбу турдаги айиқларни қутқаришга қаратилган ҳамма ҳаракатларимиз зое кетганга ўхшайди. Эндиликда тирик қолган айиқни Ҳиндистонга ўзимиз жўнатишга ҳаракат қиляпмиз», — дейди ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти ходимлари.

Мазкур турдаги айиқлар Ҳиндистон, Покистон, Шри-Ланка, Бангладеш, Непал ва Бутанда яшайди. Улар чумоли ва термитлар билан озиқланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)