• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Табрикнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Азиз ватандошлар!

    Жонажон юртимиз – Ўзбекистонимизга яшариш, баҳор ва гўзаллик байрами – Наврўзи олам кириб келмоқда.

    Ана шу қутлуғ айём – Шарқона янги йил билан сиз, муҳтарам отахон ва онахонларни, мунис опа-сингилларимиз, суюкли фарзандларимиз, бутун халқимизни чин юракдан самимий муборакбод этаман.

    Қалбларимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу нурли лаҳзаларда барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

    Қадрли дўстлар!

    Бугун кўпмиллатли халқимиз дала ва қирларда, майдон ва хиёбонларда, табиат бағрида сайил-томошалар ўтказиб, Наврўз айёмини кутиб олмоқда.

    Етти ёшдан етмиш ёшгача – барча юртдошларимиз катта шоду хуррамлик билан бир-бирини қутлаб, шу ёруғ кунларга етказгани учун шукроналар айтмоқда.

    Эл-юртимизнинг табаррук заминимизга, она диёримизга меҳри, ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат фазилатлари янада яққол намоён бўлмоқда.

    Шу дилбар фаслда табиатдаги ўзгаришларга уйғун бўлиб, жамиятимиз, ҳаётимиз ҳам ўзгариб, янгиланиб бормоқда.

    Янги-янги уй-жойлар, таълим, тиббиёт ва маданият масканлари, замонавий корхоналар, обод қишлоқ ва шаҳарлар юртимиз чиройига чирой қўшмоқда.

    Наврўз фалсафаси, Наврўз қадриятлари – одамларнинг дарду ташвиши билан яшаш, кексаларга ҳурмат, муҳтож инсонларга эътибор ва ёрдам кўрсатиш, адолат ва халқпарварлик фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

    Биз энг аввало оналаримиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз, бутун халқимизни рози қилишни ўз олдимизга эзгу вазифа қилиб қўйганмиз. Ва бу олий мақсадга албатта эришамиз. Шунда ҳаётимиз янада обод ва фаровон, буюк Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, ҳар кунимиз Наврўз бўлади.

    Бугун миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта орзу-ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошламоқдалар. Барчамиз йилимиз қутлуғ келсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, меҳнатингиздан барака топинг, деб уларни табриклаб, ишларига ривож тилаймиз.

    Азиз дўстлар!

    Мана, бир неча йилдирки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорига мувофиқ Наврўз байрами халқаро миқёсда кенг нишонланмоқда.

    Ҳақиқатан ҳам, бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади. Шу боис ҳам, Наврўзи олам мустақиллик йилларида, миллати, тили ва динидан қатъи назар, диёримизда яшаётган барча юртдошларимизнинг ардоқли ва севимли байрамига айланди.

    Бугун чет эл дипломатик корпус вакиллари, хорижий дўстларимиз ва ҳамкорларимиз Наврўз қувончини биз билан бирга баҳам кўрмоқдалар.

    Фурсатдан фойдаланиб, азиз меҳмонларимизга, барча яқин ва узоқ давлатлар халқларига самимий табрикларимизни йўллаб, уларга тинчлик-осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.

    Қадрли ва муҳтарам юртдошларим!

    Мана шу мунаввар лаҳзаларда сиз, азизларга, бутун халқимизга энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.

    Шарқона янги йилимиз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга бахт ва қувонч олиб келсин!

    Барча пок орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

    Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

    Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    21.03.2018, 13:57   Изоҳ (0)   23291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ: 22—23 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд

    21.03.2018, 13:48

    ФВВ ходимлари Самарқанд ва Бухорога экскурсия уюштирди

    21.03.2018, 13:33

    Тошкент ИИББ Жиззахдаги Манас қишлоғи аҳолисига байрам совғасини жўнатди (фото)

    21.03.2018, 12:51

    Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида Наврўз байрами тадбири тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда

    21.03.2018, 12:03

    Шавкат Мирзиёев Наврўз тантаналари нишонланаётган «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюрди

    21.03.2018, 10:39

    Бухоро — Мискин темир йўл линиясида йўловчи поездлар ҳаракати бошланди

    21.03.2018, 08:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.