Суриянинг Идлиб вилоятида Россия авиацияси томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яна 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, Хмеймимдаги авиабазадан ҳавога кўтарилган Су-24 самолёти вилоят жанубидаги Хас қишлоғида жойлашган қочоқлар лагерига иккита авизарбани амалга оширган. Мазкур ҳудуд Суриядаги деэскалация зонасига таркибига киради.
Нашрнинг маълумотларига кўра, сўнгги ўн кун ичида авиазарбалар оқибатида Идлиб ва Хама вилоятида 30 ортиқ одам ҳалок бўлган, 66 нафар тинч аҳоли жароҳат олган.
Изоҳ (0)