Янги Зеландияда аниқ манзил ўрнига «Сигирлари бор узун йўлда, паб ёнида ёки қаршисида жойлашган фермага» деб кўрсатилган жўнатма ўз манзилига етказилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда, деб ёзади DailyAfisha.
Жўнатмада, шунингдек, уни Каст шаҳрига Филип ва Кейга етказиш кераклиги кўрсатилган эди. Почта ходимларининг ҳикоя қилишича, одатда бу каби ҳолатларда жўнатмалар уни юборувчиларга қайтариб жўнатилади, бироқ мазкур ҳолатда истисно қилишга қарор қилинган ва Facebook’даги гуруҳга пост жойлаштирилган.
Бир неча соатдан сўнг Филипнинг ўзи жўнатмани олиш учун почта бўлинмасига келган. У Facebook’да рўйхатдан ўтмаганлиги туфайли жўнатма ҳақида дўстлари орқали хабар топган. Филип почтада ўз уйи акс этган откриткани кўрсатган.
Филип ва Кейга жўнатмани уларникида бир неча марта меҳмон бўлган 70 ёшли Айрин Микингс жўнатганлиги маълум бўлди. Аёл уларга ўзи тиккан сочиқ ва фартукни юборган.
Изоҳ (0)