Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда маъруза қилган Давлат раҳбари йиғилганларни баландпарвоз гапларга берилмасликка чақирди.

Самарқандда масалаларимиз жуда кўп. Самарқанд катта эл, катта вилоят. Мен сизларга бир рост гапни айтайин — Самарқанд ўз имкониятларидан ҳали 50 фоиз ҳам фойдаланмаяпти.

Одамларни тадбиркор қилиб ишлата олмадик, бозор иқтисодиётига ўргата олмадик, одамлар ўз ишини ташкил қилиши учун шароитлар ярата олмадик десак, бу ҳам адолатдан. Ким бизни боқади? Тадбиркор боқади. Шу тадбиркорга шароитларни яратиб бера олганимизда эди.

Биз Самарқандни гапираётганда «мана, автозавод бор», деб гапирамиз. У автозаводнинг Самарқанд бюджетига фойдаси 0,001 фоиз ҳам эмас. Ҳеч бирининг. Мен буни жуда яхши биламан.

Одамларни иш жойлари билан таъминласак, одамлар ўз ўрнини топиб кетади. Агар биз баландпарвоз гаплар гапириб, «Ҳамма нарса зўр, фалон фоиз», деб юраверсак. Мана, эшитдиларинг, бирор марта фоизларни гапирмаяпмиз. Фоизни ким бериши керак бизга? Халқ баҳо бериши керак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди