Франция полицияси мамлакатнинг собиқ президенти Николя Саркозини қўлга олди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Айтилишича, 63 ёшли сиёсатчи Париж яқинидаги Нантер шаҳридаги суд полициясида ҳибсда сақланмоқда. У 2007 йили Ливиянинг марҳум раҳбари Муаммар Каддафидан (2011 йили ўлдирилган) ўз сайловолди кампанияси учун 50 миллион доллар олганликда гумонланмоқда.
Саркози 48 соат давомида ҳибсда тутиб турилиши мумкин.
Изоҳ (0)