Кеча Суперлиганинг 3-тури доирасида 2 та ўйин бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг биринчисида Фарғонада «Нефтчи»га қарши ўйинда «Бунёдкор» ғалаба қозонганди.
Суперлига. «Нефтчи» 3-турга келиб ўз дарвозасидан гол олиб чиқди ва «Бунёдкор»га ютқазди
Куннинг иккинчи ўйини Наманганда кечиб «Навбаҳор» ўз майдонида амалдаги чемпион «Локомотив»ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Суперлига. «Навбаҳор» ўз уйида амалдаги чемпион «Локомотив»га ҳеч қандай имконият қолдирмади (видео)
Бугун, 18 март куни Суперлига баҳслари доирасида 3-тур ўйинларига якун ясалади. 3-турнинг сўнгги кунига қўйилган икки ўйинда «Пахтакор» — АГМК ва «Қизилқум» — «Насаф» жуфтликлари баҳс олиб боради.
Иккала ўйин ҳам Sport-TV томонидан жонли трансляция қилиниши режалаштирилган.
Ўзбекистон Суперлигаси
3-тур беллашувлари
18 март, якшанба
Изоҳ (0)