Кеча «Суонси»ни мағлубиятга учратган Маурисио Почеттино шогирдлари «Тоттенҳэм» Англия кубогининг дастлабки ярим финалчисига айланган эди. Тунда бўлиб ўтган «Манчестер Юнайтед» — «Брайтон» учрашувида эса иккинчи ярим финалчи номи ҳам маълум бўлди.
Англия кубоги. «Тоттенҳэм» «Суонси»ни йирик ҳисобда таслим қилиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди
Ўйинда Жозе Моуриньо шогирдлари 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозонишга эришди. Голлар Ромелу Лукаку ҳамда Неманья Матич томонидан киритилди. Шу тариқа ЕЧЛда «Севилья»дан мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашган «манкуниан»лар Англия кубогининг ярим финалига чиқишни уддалади.
Англия кубоги
1/4 финал беллашуви
17 март, шанба
«Манчестер Юнайтед» — «Брайтон» 2:0
Голлар: 1:0 – 37 Ромелу Лукаку. 2:0 — 83 Неманья Матич.Бугун ярим финалнинг яна икки иштирокчиси аниқланадиган баҳслар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда «Уиган» ва «Саутгемптон», шунингдек, «Лестер» — «Челси» жуфтликлари Англия кубоги ярим финали йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Англия кубоги
1/4 финал беллашувлари
18 март, якшанба
Изоҳ (0)