Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 18 ёшли С.Н. ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб, 9 март куни соат 23:50 атрофида отасига тегишли Captiva’ни бошқараётганда йўл-транспорт ҳодисасини содир этди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.

Фото: YouTube

Фото: YouTube

У Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланаётиб, Юнусобод туманидаги «Туркистон» ресторани қаршисида пиёда — 1985 йилда туғилган Э.Д.ни уриб юборган.

Ҳайдовчи жабрланувчини касалхонага олиб борган, бироқ унинг мастлигидан фойдаланиб, «пиёдани номаълум Nexia машинаси уриб юборди» деб, шифокорларга ёлғон маълумот берган.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ЙҲХБга хабар бермай, воқеа жойидан кетиб қолган.

«Олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида Captiva ҳайдовчиси С.Н. ушбу ЙТҲни ўзи содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан қонуний чоралар кўрилди», — дейилади ИИББ ЙҲХБ хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди