Россия президенти Владимир Путин Андрей Кондрашовнинг ҳужжатли фильми иккинчи қисмида 1990 йилларда Санкт-Петербургда ишлаган вақтларда қурол билан ухлашга мажбур бўлгани ҳақида ҳикоя қилди. Фильм 15 март, пайшанба куни «ВКонтакте»га жойлаштирилган.
Давлат раҳбари ҳаётининг бу эпизодига унинг дўсти, мусиқачи Сергей Ролдугин овоз берган. Путин мазкур маълумотга изоҳ берар экан, «бандитлар Петербурги» ҳақида кўп нарса ўйлаб чиқилгани, бироқ умуман олганда вазият жанговар бўлганини таъкидлади.
«Дала ҳовлимда қурол билан ухлар эдим, бу тўғри. Замон шунақа эди. Ўзини асраганни Худо ҳам асрайди», — деди у.
Изоҳ (0)