Буюк Британия, Дания ва Жанубий кореялик олимлар гуруҳи Гренландия шимолидан қадимги денгиз бўғимоёқлиси Kerygmachela kierkegaardi’нинг тошга айланган қолдиқларини топди. Бу ҳақда Nature Communications журнали хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Тошларда Ерда ярим миллиард йил аввал яшаган ҳайвон миясининг қолдиқлари сақланиб қолган.
Бу тадқиқотчиларга умуртқасизларнинг асаб тизими эволюцияси ҳақида янги гепотезани илгари суриш имконини беради.
Якоб Винтер ва Тхэён Пак бошчилигидаги олимлар гуруҳи умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг умумий аждоди мияси уч қисмли таркибга эга бўлмаган деган хулосага келади.
Даниялик файласуф Сёрен Кьеркегор шарафига номланган Kerygmachela kierkegaardi’нинг мияси битта бўлимдан иборат. Олимлар бу умуртқалилар ва умуртқасизларнинг уч бўлимли мияси эволюция жараёнида бир-биридан мустақил равишда ривожланганлигидан гувоҳлик беришини тахмин қилмоқда.
Узунлиги 20 сантиметрга етувчи денгиз йиртқичи Kerygmachela kierkegaardi ташқи кўриниши билан эшакқуртни эслатган.
Изоҳ (0)