АҚШ сенатининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси аъзоси, демократ Роберт Менендес Россияга қарши кимёвий қуроллар бўйича санкциялар жорий этиш, шунингдек, разведка бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипал заҳарланганлиги туфайли уни терроризмга ҳомий давлат деб эълон қилиш зарурлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Трамп маъмурияти Ким Чен Иннинг қариндоши Таиландда заҳарлангандан сўнг Шимолий Кореяни терроризмга ҳомий давлат деб эълон қилди. Маъмурият Россияга нисбатан ҳам шундай баёнот қилиш керак ёки керак эмаслигини кўриб чиқиши лозим», — деди Менендес.
Сиёсатчи Қўшма Штатлар 1991 йилда кимёвий ва биологик қуролларни йўқ қилишни назорат қилиш бўйича қонун қабул қилганлигига урғу берди. Унга кўра, бу каби қуролларни қўлловчи давлатларга қарши санкциялар қўллаш зарур.
Изоҳ (0)