Парижнинг энг машҳур осори атиқаси — Эйфель минораси бошқа рангга бўялиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, минора ранги асл ҳолатига қайтарилади. Минора тарихда 19 марта турли рангларга бўялган, лекин унинг биринчи ранги қизил бўлган. Ҳозирда амалдорлар Эйфелга қизил рангни қайтариш ҳақида ўйламоқда.
«Биз эски рангларни қайтариб, унга яна эски қиёфасини бағишлаймиз», — деб янгиликка изоҳ берди Франция маданият вазирлиги ходими.
Шу билан бирга, якуний қарор ҳалигача қабул қилинмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)