Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Қаршининг «Насаф» клуби бугун «Ас-Садд» билан ўйнайди.
Умид охиригача қолади: «Зоб Оҳан»нинг Амирликларда мағлуб бўлиши Тошкентнинг «Локомотив»и учун имконият яратди
Қатар Юлдузлар Лигаси вице-чемпионига қарши ўйин Тошкент вақти билан 20:15 да старт олади. Ва учрашув Sport-TV орқали жонли намойиш этилади.Параллел ўйинда Эрон чемпионатида етакчи бўлиб турган «Персеполис» клуби Амирликларда «Ал-Васл»га қарши кураш олиб боради.
Мазкур гуруҳда 3 та жамоа вакиллари 6 очкодан жамғарган. «Насаф» Қатар клубига қарши Қаршида кечган ўйинни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган бўлиб, ўша беллашувда испаниялик легионер Хави жамоасига ёрдам бера олмаганди. Бугун эса унинг майдонга тушиши эҳтимоли бор.
Чемпионлар Лигаси «C» гуруҳи. 4-тур 13 март, сешанба
«Ас-Садд» — «Насаф» 20:15«Ал-Васл» — «Персеполис» 20:15
Изоҳ (0)