Россиянинг Ленинград вилоятида хотинини ўлдиришга қарор қилган эркак бу жиноятни «молиялаштириш» учун банкдан кредит олди. Бу ҳақда «RG.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, эркак банкдан 40 минг рубль олиб, бу пулни ёлланма қотилга аванс тариқасида берган. Пул қандай мақсадда олинаётгани ҳақидаги бандда у «шахсий эҳтиёж»ни кўрсатган.
9 март куни вилоят суди эркакни беш йиллик қаттиқ тартибли колонияга ва икки йил озодликни чеклашга ҳукм қилди. У қотилликни ташкил этиш ва тайёрлашда айбдор деб топилди.
Изоҳ (0)