Жорий қиш Арктика тарихидаги энг иссиқ қиш бўлди. Сувнинг музлаши рекорд даражадаги минимумни ташкил этди ва одатда қалин муз қоплами билан қопланувчи катта сув ҳудудлари очиқ қолди, деб ёзади «Наука».
Америкалик олимлар юз бераётган ҳодисани глобал исиш туфайли келиб чиққан циклнинг бир қисми деб атамоқда ва у Европа ҳамда АҚШ шимоли-шарқидаги кучли муз бўронларини келтириб чиқарганлигини тахмин қилмоқда.
Шимолий қутбга яқин жойлашган метеостанция февраль ойида плюс ҳарорат 60 соатга яқин давом этганлигини қайд этган. Шу пайтга қадар олимлар бу жойларда февраль ҳарорати фақат икки марта, жуда қисқа вақт мобайнида нолдан юқорига кўтарилганлигини қайд этган.
Арктика метеорологик станцияларидан 15 таси жорий қишда цельсий бўйича 5,6 даража меъёрдан юқори ҳароратни қайд этган.
Изоҳ (0)