Испания Ла Лигасининг 28-туридан ўрин олган «Эйбар» — «Реал Мадрид» ўйинида қизиқ ҳолат рўй берди, деб ёзди «Sports.ru».
Ўйиннинг 73-дақиқасида мадридликлар сардори Серхио Рамос ҳакамнинг ёнига бориб, бир нималарни тушунтирди ва стадиондан чиқиб кетди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса у майдонга қайтиб чиқди.
Рамос бу ишни қилганида ҳисоб 1:1 бўлиб турганди. Зидан бу вақтга қадар футболчи алмаштиришдаги барча имкониятларидан фойдаланиб улгурганди. Рамос йўқ вақтида майдонда айтарли иш бўлгани йўқ. Бироқ у қайтганига 5 дақиқа тўлиб, Криштиану Роналду «Реал» учун ғалаба голини уришга эришди.
Матбуот анжумани вақтида «Реал» устози Зидан ҳаммасини очиқчасига тушунтирди: «Рамос ҳожатхонага бориб келишига тўғри келди».
Ўз навбатида ҳимоячи ҳам Зиданнинг фикрларини тасдиқлади ва Twitter саҳифасида шундай пост қолдирди: «Табиий эҳтиёж. Бордим-у келдим. Кучга тўлиб қайтдим. Гол урдик. Энди эса уйга қайтмоқдамиз. Бўш келмаймиз!»
«Реал» еврокубоклар учун кураш олиб бораётган «Эйбар»ни 2:1 ҳисобида таслим қилишга эришди.
Изоҳ (0)