Қозоғистон парламентининг Мажилиси (қуйи палатаси) ялпи мажлисида мамлакат ҳудудларидан Афғонистонга махсус юкларни олиб ўтиш масаласида Қўшма Штатлар билан имзоланган шартномага тузатиш киритишни ратификация қилининишини маъқуллади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ўз манбаларидан маълум бўлди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмановнинг сўзларига қараганда, Афғонистонга махсус юкларни олиб ўтиш масаласидаги амалдаги маршрутга киритилган ўзгартиш махсус юкларни Озарбайжон ҳудудларидан Каспий денгизи орқали Қозоғистонга ва ундан кейин темир йўлда Ўзбекистон орқали Афғонистонга етказиб берилишига имкон яратади.
«Имзоланган протокол Оқтов ва Курик портларидаги ўтиш пунктлари қамровини тўлдиради», — деди вазир.
Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги маълумотларига кўра, 2010 йилдан бери 13 минг тонна шу каби юклар олиб ўтилган. Қозоғистон юк ташувчилари шу давр мобайнида 200 миллион тенге (620 минг доллардан кўп) даромад кўрган.
Изоҳ (0)