Футбол бўйича Италия А сериясининг 28-тури «Рома» — «Торино» ўйини билан старт олди. Аввалги тур «Фиорентина» футболчиси Давиде Асторининг вафот этиши сабаб қолдирилганди.
Фотогалерея: 8 март Италия учун мотамга айланди ва 31 ёшида вафот этган футболчи Давиде Астори сўнгги йўлга кузатилди
«Рома» келаётган ҳафта Чемпионлар Лигасининг чорак финали йўлида Украинанинг «Шахтёр» клубини қабул қилади. Томонларнинг сафардаги ўйинида «кончилар» 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Мана шу ўйин олдидан «бўрилар» кайфиятни анча кўтариб олди ва А серияда яна бир муҳим ғалабага эришди. Бир тур аввал римлик футболчилар Неаполга бориб, «Наполи»дан устун келганди — 4:2.28-тур доирасида А сериянинг етакчи клублари эртага — якшанба куни ўйин ўтказади.
Италия А серияси 28-тур ўйинлари 9 март, жума
«Рома» — «Торино» 3:0
Голлар: Костас Манолас, 56 (1:0). Даниэле Де Росси, 73 (2:0). Лоренцо Пеллегрини, 93+ (3:0).11 март, якшанба«Фиорентина» — «Беневенто» 16:30«Ювентус» — «Удинезе» 19:00«Кротоне» — «Сампдория» 19:00«Кальяри» — «Лацио» 19:00«Болонья» — «Аталанта» 19:00«Женоа» — «Милан» 22:00«Интер» — «Наполи» 00:45
Изоҳ (0)