Футбол бўйича Европа Лигаси мусобақасининг чорак финали сари Лондоннинг «Арсенал» клуби дадил қадам ташлади.
Европа Лигаси. Россиянинг ҳар учала клуби чорак финал олдидан мағлуб бўлди. Киевликлар эса Римда дуранг ўйнади
Ички чемпионатда омадсизликлар гирдобига тушиб қолган лондонликлар, ўзини тобора тиклаб бораётган «Милан» майдонида 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа Арсен Венгер жамоаси жавоб ўйини олдидан яхши имконият ҳосил қилди.Дортмунднинг «Боруссия» клуби эса кутилмаганда ўз уйида имкониятни бой берди. Бу сафар «Челси»дан ижарага олинган Миши Бачуайи ҳам мезбонлар жонига оро кира олмади.
Европа Лигаси 1/8 финал 8 март, пайшанба
Изоҳ (0)