Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Шимолий Корея билан муносабатларда катта прогрессга эриша олди, аммо иккала давлат Корея ярим оролини ядросизлантириш ҳақида битимга келмагунча, Пхеньянга қарши санкциялар сақланиб қолади, деб ёзади «РБК».

Фото: EPA

Фото: EPA

«КХДР етакчиси Ким Чен Ин шунчаки Шимолий Корея ядро дастурини музлатиб қўйиш эмас, балки ядросизланиш ҳақида гапирди», — деб ёзди АҚШ президенти Дональд Трамп ўз Twitter’ида.

Шунингдек, Ким Чен Ин Вашингтон билан музокаралар олиб борилаётган пайтда ракета синовларидан воз кечишга тайёр. «Биз катта прогрессга эришдик, аммо биз битимга келмагунимизча санкциялар сақланиб қолиши керак», — деди Трамп. У, шунингдек, Ким Чен Ин билан учрашув аллақачон режалаштирилаётганини қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея делегацияси орқали АҚШ президенти Дональд Трампга яқин вақтлар ичида учрашув ўтказишни таклиф қилди. Трамп ушбу учрашувни шу йилнинг майигача ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди