2018 йилнинг 20 март куни Тошкент шаҳрининг «Зарқайнар» галереясида Осиё, Африка ва Европа моделлари иштирокидаги Miss Union Fashion - 2018 учинчи халқаро танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
«Гўзаллик дунёни қутқаради» шиори остида бўлиб ўтадиган танлов Ўзбекистон ва лойиҳа иштирокчиси бўлган мамлакатларнинг маданияти, анъаналари ва туризм соҳаси билан таништириш, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мода саноатини ривожлантиришга қаратилган.
Жюри иштирокчиларни қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳолайди: ташқи кўриниш, миллий маданиятни намойиш этиш ва интеллектуал салоҳият.
Танлов асосчиси Гулнора Муҳамедовадир (Ўзбекистон). Кечада Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва грузиялик машҳур дизайнерлар коллекциялари намойиш этилади.
Меҳмонлар учун Тошкент ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб маданий ва экскурсион дастур ташкил этилади.
Изоҳ (0)