Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Р. Жўраев пойтахт аҳолиси билан очиқ телемулоқот ўтказади. Бу ҳақда бошқарма сайтида маълум қилинди.
«Яқин кунларда илк маротаба Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Р. Жўраевнинг пойтахтимиз аҳолиси билан очиқ телемулоқоти бўлиб ўтади», — дейилади хабарномада.
Тадбир Ўзбекистон Президентининг 14 февралдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Мулоқотга қўшилишни истаганлар ўзини қизиқтирган саволларни «Info@guvd.uz» электрон почтасига юбориши мумкин.
Изоҳ (0)