Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга хориждан малакали мутахассисларни қайтариш ишлари кучайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Биз хорижий мамлакатларда қонуний асосда меҳнат қилаётган, таълим олаётган фуқароларимизга нисбатан муносабатни тубдан ўзгартирдик, дея қайд этди Президент.

«Юртимиздан махсус делегациялар бориб, чет эллардаги ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказаётгани, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш бўйича маҳаллий бошқарув идоралари билан биргаликда зарур чора-тадбирлар кўрилаётганидан, ўйлайманки, сизлар хабардорсиз. Жумладан, хорижий давлатларда муваффақиятли ишлаб юрган юқори малакали олим ва мутахассисларимиз, врачлар, салоҳиятли инвесторларни – уларнинг орасида истеъдодли опа-сингилларимиз ҳам кўп – юртимизга таклиф этиб, ўз билим ва тажрибасини Ватанимиз равнақи йўлида ишлатиши учун барча шароитларни яратиб бермоқдамиз», — таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

«Чунки бу инсонлар ҳам бизнинг ватандошларимиз, Ўзбекистон фуқароларидир. Шунинг учун биз бу ишларни келгусида янада кучайтирамиз», — деди давлат раҳбари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди