БМТ Хавфсизлик кенгаши 8 март, пайшанба куни Афғонистонда зўравонлик даражаси юқорилиги ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кўплиги юзасидан ташвишда эканлигини билдириб, бутунжаҳон ташкилотининг мамлакатдаги миссиясини бир йилга — 2019 йилнинг 17 мартига қадар узайтирди. Тегишли резолюция Нидерландия ташқи савдо ва ҳамкорликни ривожлантириш вазири Сигрид Каг раислигида ўтказилган мажлисда бир овоздан қабул қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳужжатда БМТнинг Афғонистонга кўмак кўрсатиш миссияси мандатининг узайтирилиши Афғонистоннинг мамлакатдаги хавфсизлик ва давлат бошқаруви соҳасидаги вазият устидан масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олишига ёдам беришга қаратилган.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистоннинг барча минтақавий ва халқаро ҳамкорларини мамлакатда тинчлик ва ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш учун ҳаракатларини давом эттиришга чақирди.
Изоҳ (0)