• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик олимлар Сирдарё ҳавзасини ўрганиш бўйича халқаро илмий ҳамкорлик олиб бормоқда

    Ўзбекистонлик олимлар Сирдарё ҳавзаси халқлари маданияти ва этнографиясини ўрганиш бўйича йирик халқаро илмий лойиҳада иштирок этмоқда. Лойиҳада Ўзбекистон вакилларидан ташқари, Германия, Қирғизистон ва бошқа давлатлар олимлари иштирок этмоқда.

    Сирдарёнинг Фарғона водийсидан оқиб ўтадиган қисми. Фото: Адҳамжон Аширов

    Сирдарёнинг Фарғона водийсидан оқиб ўтадиган қисми. Фото: Адҳамжон Аширов

    «Дарёларга таъриф берилганда, уларни она заминнинг мисоли гравитация каби ‘ўз-ўзидан оқадиган’ артериясига қиёсланади. Бу ўринда Марказий Осиёдаги йирик дарёлар — Амударё ва Сирдарё ҳавзасида минг йиллар давомида табиат, хусусан, сувга билан боғлиқ бой экологик маданият яратилган. Лекин сўнгги юз йилликда экологик тизимига катта зарар етказилиши турфайли минтақада сув муаммоси глобал муаммо бўлиши билан бирга халқаро илмий тадқиқотлар объектига ҳам айланди», — дейди лойиҳа иштирокчиси, профессор Адҳамжон Аширов.

    Volkswagen фондининг «Норин-Сирдарё ҳавзасининг ижтимоий ва экологик маданияти тарихи’ мавзусидаги халқаро лойиҳасининг харитаси. Фото: University of Tübingen

    Volkswagen фондининг «Норин-Сирдарё ҳавзасининг ижтимоий ва экологик маданияти тарихи’ мавзусидаги халқаро лойиҳасининг харитаси. Фото: University of Tübingen

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган Учқўрғон гидроэлектр стацияси ишчиси. Фото: ГулзатБаиалиэва

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган Учқўрғон гидроэлектр стацияси ишчиси. Фото: ГулзатБаиалиэва

    2015 йили Volkswagen фонди ҳомийлигида Германиянинг Тюбенген университети Марказий Осиё давлатлари илмий марказлари, жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти ва Марказий Осиёдаги Америка университети ҳузуридаги Марказий Осиё тадқиқотлари институти (Қирғизистон) билан ҳамкорликдаги илмий тадқиқот лойиҳаси бошланган эди. Лойиҳа 2015–2018 йилларга мўлжалланган бўлиб, унда Сирдарёнинг Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳудудларида яшовчи аҳолининг сув билан боғлиқ маданиятини ўрганиш орқали замонавий Марказий Осиёда дарёларнинг ўрнини таҳлил этиш асосий мақсад қилиб олинган.

    Фарғонада мироб сув ишлари назорат қилмоқда. 1939 йил. Фото: Макс Пенсон

    Фарғонада мироб сув ишлари назорат қилмоқда. 1939 йил. Фото: Макс Пенсон

    Тадқиқот ишларининг дастлабки босқичида 2016 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида 20 га яқин хорижий илмий тадқиқот марказлари мутахассислар иштирокида «Сирдарё ҳавзасининг антропологик ландшафтлари ва ижтимоий тарихи» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. 2017 йили эса Остона, Бишкек ва Тюбенген шаҳарларида ўтказилган илмий анжуманларда ҳам Сирдарё ҳавзасининг юқори, ўрта ва қуйи оқимида яшовчи халқларнинг сув билан боғлиқ маданияти, турмуш тарзи ва қарашлари антрополог, тарихчи, сиёсацҳунос, эколог ва этнологларнинг тадқиқотлари натижалари илмий жамоатчиликка ҳавола этилди.

    Сирдарёнинг бошланишидаги Кичик Норин. Фото: Жан Фео де ла Круа

    Сирдарёнинг бошланишидаги Кичик Норин. Фото: Жан Фео де ла Круа

    2018 йили эса Сирдарёнинг турли оқимларида яшовчи халқлар маданияти, анъаналари ва сув билан боғлиқ қарашлари акс этган кўчма кўргазмани яратиш режалаштирилган. Ушбу кўргазмани дарё оқими бўйлаб намойиш этиш орқали турли мамлакатларда яшовчиларнинг сув ва дарё билан боғлиқ экологик маданиятлари билан таништирилади.

    Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги кўприк. Фото: Гульзат Баялиева.

    Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги кўприк. Фото: Гульзат Баялиева.

    Тарихдан маълумки, Александр Македонский даврида Окс дарёси номи билан маълум ва машҳур бўлган «Сирли дарё» (Сирдарёни маҳаллий халқ орасидаги тавсифларидан бири) Сирдарё ирмоқлари Ғарбий Тяншан тоғ чўққиларидаги музликлардан бошланади. Сирдарё Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Қирғизистон, аҳолиси зич бўлган Ўзбекистон ва Тожикистоннинг деҳқончилик водийларидан 3 минг километрлик йўлни босиб ўтиб, Қозоғистоннинг ғарбида Орол денгизига бориб қуйилади.

    Сирдарё қирғоқларида қишда қамиш ўриши. Ғарбий Қозоғистон. Фото: Айбек Самаков

    Сирдарё қирғоқларида қишда қамиш ўриши. Ғарбий Қозоғистон. Фото: Айбек Самаков

    Дарё ўзанини ўзгариши билан боғлиқ равишда Ипак йўли шаҳарлари ва суғориш тармоқлари ҳам бир жойдан бошқасига ўзгариб турган. ХХ асрда дарё бўйлаб кўплаб инфраструктуралар қурилишига қадар унинг қирғоқларида йўлбарслар учун макон бўлган тўқайзор ўрмонлар бўлган.

    Сирдарё қирғоғидаги дам олиш маскани. Фарғона вилояти Данғара тумани. Фото: дҳамжон Аширов

    Сирдарё қирғоғидаги дам олиш маскани. Фарғона вилояти Данғара тумани. Фото: дҳамжон Аширов

    Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида улкан дарё тармоғини яратиш учун катта куч сарфланган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин минтақада йирик гидроэлектр станциялар ва каналлар барпо қилинган. Натижада минтақа аҳолиси ва иқтисодиёти ўзаро узвий боғлиқ бўлган. Бу даврида дарё билан боғлиқ бўлган иккита тизим, яъни, дон, тамаки, сабзавот ва пахта каби деҳқончилик экинларини суғориш тизими билан бирга тоғларда бунёд қилинган ва водийларни сув ҳамда электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган тўғонлар тизими бўлган.

    Орол денгизи ўрнида қолдирилган балиқчилик кемас. Фото: William Wheeler

    Орол денгизи ўрнида қолдирилган балиқчилик кемас. Фото: William Wheeler

    Марказий Осиёга оид янгилик ва хабарларда Сирдарё баҳсли сув ҳавзаси бўлиб, дарёнинг турли ҳудудларида у электр ишлаб чиқарувчи ёки суғорма деҳқончилик асоси эканлиги билан боғлиқ маълумотларга эътибор қаратилмоқда. Воқеликнинг айнан шу тарзда талқини натижасида дарёнинг юқори оқимда яшовчилар орасида агар сув дамбаларда йиғилмаса, унинг асосий қисми самарасиз сарфланиши мумкин, деб ҳисоблайди.

    Сирдарёнинг Хўжанд шаҳри (Тожикистон) ҳудудидан оқиб ўтадиган қисми. Фото: Моҳира Суяркулова

    Сирдарёнинг Хўжанд шаҳри (Тожикистон) ҳудудидан оқиб ўтадиган қисми. Фото: Моҳира Суяркулова

    Фан доктори Жан Фео де ла Круа (Тюбенген университети, Германия) профессор Адҳамжон Аширов (ЎзРФА Тарих институти, Ўзбекистон), доцент Моҳира Суярқулова (Марказий Осиёдаги Америка университети, Қирғизистон), докторантлар Гульзат Баялиева ва Ойбек Самаков (Тюбенген университети, Германия)

    08.03.2018, 20:21   Изоҳ (0)   45064
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда электр симларининг қисқа туташувидан келиб чиққан ёнғин оқибатида она-бола вафот этди

    08.03.2018, 16:28

    Оҳангаронда чиқинди ташлаш бўйича қоидабузарлардан 2 млн 411 минг сўм жарима ундирилди

    08.03.2018, 14:58

    Ўзбекистонлик мутахассислар Гарвардда малака оширади

    08.03.2018, 14:43

    Қозоғистонда Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти маркази очилади

    08.03.2018, 14:28

    Ботир Парпиев Халқаро валюта фонди вакиллари билан учрашди

    08.03.2018, 13:13

    Президент косонсойлик аёлга байрам табриги юборди (фото)

    08.03.2018, 12:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.