Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Итлар билан худди ёш болалар каби эркалаш оҳангида, кичрайтириш ва эркалаш бирикмаларини ишлатган ҳолда муносабатда бўлиш керак. Йорк университети олимлари шундай хулосага келди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Тадқиқотчилар бир қатор тажриба ўтказган. Тажрибалар чоғида ит икки нафар номаълум кишини эшитган. Биринчи киши ҳаяжонга берилмасдан, нейтрал оҳангда гапирган, иккинчиси эса юмшоқ оҳангда гапирган ва итни «яхши бола» деб эркалаган.

Тажрибаларда иштирок этган барча итлар иккинчи кишини кўпроқ диққат билан эшитган ва у билан яхши ўйнаган.

Олимларнинг маълум қилишича, кўпчилик одамлар уй ҳайвонлари билан гаплашаётганда овоз оҳанги ва мимикани ўзгартиради, бироқ тажрибалар кўрсатдики, баланд оҳанг ва нутқнинг алоҳида темпи ҳақиқатдан ҳам инсон ва ит ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк