Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида бугун — 8 март санасида 2-тур беллашувлари старт олади. Пайшанба оқшомидан 2 та ўйин жой олган.
Илк турда «Бунёдкор» билан дуранг ўйнаган АГМК бугун Олмалиқда Наманганнинг «Навбаҳор» клубини қабул қилади. Беллашув 18:00 да старт олади. 20:00 дан бошлаб эса «Қизилқум» — «Қўқон-1912» ўйини бошланади.
Sport-TV ҳар икки беллашувни жонли трансляция қилишни режалаштирган. «Championat.asia» нашри берган маълумотга кўра, Олмалиқдаги ўйинни Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради. Навоийдаги беллашув эса Абдулла Нўрмоновга ишониб топширилган.
Эртага — 9 март куни яна 2 та учрашув ўтказилади. «Насаф» ўз майдонида «Бухоро» клубини қабул қилса, «Металлург» Тошкентда «Локомотив» меҳмони бўлади. 2-турнинг марказий ўйини эса 10 мартга тайин қилинган. Шу куни «Бунёдкор» ва «Пахтакор» клублари ўзаро Тошкент дербисида тўқнаш келади. Ўтган йил якунларига кўра Суперлигани тарк этган, кейин эса лигада жон сақлаб қолган «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» эса Жиззахда ўйнайди.
Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур беллашувлари 8 март, пайшанба
АГМК — «Навбаҳор» 18:00«Қизилқум» — «Қўқон-1912» 20:00
9 март, жума«Насаф» — «Бухоро» 18:00«Локомотив» — «Металлург» 20:00
10 март, шанба«Бунёдкор» — «Пахтакор» 17:30«Сўғдиёна» — «Нефтчи» 20:00
Изоҳ (0)