8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жануби-Шарқий Осиё давлатларида аёллар норозилик акциялари уюштирмоқда. Тадбирлар давомида ҳукуматга қарши чақириқлар янграмоқда, деб хабар беради EADaily.
Филиппин пойтахти Манилада юзлаб аёллар президент Родриго Дутерте сиёсатига қарши чиқишлар қилмоқда. Кенг миқёсли аксилгиёҳвандлик рейдлари давомида ўлдирилганларнинг оналари ва бевалари ҳурмати юзасидан фаоллар қўлларида оқ ва қизил атиргуллар билан кўчаларга чиқмоқда.
Хитойда талаба қизлар тинч намойиш уюштириб, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг ваколат муддатига қўйилган чекловнинг олиб ташланишига қарши норозилик билдирмоқда.
Намойишлар Мьянмада ҳам кузатилди.
Ўз навбатида, Россияда кам сонли акциялар кузатилмоқда. Жумладан, талаба қизлар эркак ўқитувчиларнинг аёлларни камситувчи сўзларига қарши норозилик билдирмоқда. Бир гуруҳ аёллар эса депутат Слуцкийни зўравонликда айбламоқда.
Ниҳоят, Испанияда 8 март эрталабки соатларидан 24 соатлик ялпи иш ташлаш бошланди. Унинг давомида мамлакатнинг барча аёлларидан ишламаслик сўралмоқда.
Изоҳ (0)